Месси Роналду билан масофани қисқартирди
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
«Интер Майами» МЛС чемпионати доирасидаги навбатдаги учрашувда «Атланта Юнайтед» устидан ишончли ғалаба қозонди. Учрашув 3:1 ҳисобида якунланди, жамоа етакчиси Лионель Месси эса икки бор рақиб дарвозасини ишғол этиб, ғалабада ҳал қилувчи роль ўйнади.
Ушбу дубльдан сўнг Мессининг бутун профессионал фаолияти давомида урган голлари сони 936 тага етди. Аргентиналик ҳужумчи, худди Криштиану Роналду каби, 1000 голлик рамзий чўққини забт этиш имкониятига эга.
Ҳозирги пайтда Месси Роналдудан 45 голга орқада бормоқда – португалиялик суперҳужумчи ҳисобида 981 гол мавжуд. Криштиану Роналду бир неча бор интервьюларда асосий мақсадларидан бири сифатида 1000 гол маррасини забт этишни тилга олган. «Аль-Наср» сардорига бу нишонга етиб бориш учун энди унча кўп гол талаб этилмайди.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Лионель Месси Аргентина терма жамоаси билан хайрлашганини маълум қилди. Энди у бутун эътиборини клубдаги ўйинларига қаратмоқда.