Месси мени қаттиқ ҳурмат қиларди
- 3-апрел 2023, 18:19
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
“Барселона”нинг собиқ бош мураббийи Рональд Куман аргентиналик Линоель Месси билан ўзаро муносабати ҳақида гапирди.
Куман “Барса”ни бошқарган даврда Месси унинг қўл остида бир мавсум тўп тепган.
- Мессини шуғуллантириш ақлбовар қилмас ҳолат бўлган. У менга жуда қаттиқ ҳурмат кўрсатарди.
Мен ҳам унга қўлимдан келганича ёрдам берардим. Жамоани мен бошқарган даврда Мессининг натижалари жуда юқори бўлган. У бир мавсумда 35 та тўп киритган эди, - деди Рональд Куман.
Месси молиявий фэйр-плей туфайли каталонияликлар билан янги шартнома имзолай олмади ва 2021 йили ПСЖга кўчиб ўтишига тўғри келди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ