
Месси фаолиятидаги юбилей ассистини амалга оширди
- 14-декабр 2022, 10:55
- Makhmudov Jamshidbek
- 0
- Футбол
Хабарингиз бор, кеча ЖЧ-2022 ярим финалидан ўрин олган баҳсда Аргентина ҳамда Хорватия терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Лусаил шаҳридаги "Лусаил Айконик" стадионида бўлиб ўтган қарама-қаршилик 3:0 ҳисобида жанубий америкаликлар фойдасига ҳал бўлди.
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси унда 2022 йил ҳисобидан ўттизинчи голли узатмасини амалга оширди. У Хулиан Альвареснинг гол уришига сабабчи бўлди.
Бу голли узатма "ПСЖ" етакчиси учун ўз фаолиятидаги 350-ассист сифатида тарихга кирди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ