
Месси "Бавария" билан ўйинни ўтказиб юборадими?
- 10-феврал 2023, 17:38
- 0
- Футбол
Лионель Мессининг "Бавария"га қарши учрашувни ўтказиб юбориши ҳақида хабарлар чиққанди. "Goal.com" нашрининг хабар беришича, аргентиналик юлдузнинг жароҳати жиддий эмас.
У фақатгина ички чемпионат доирасида "Монако"га қарши ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди. Бироқ "Бавария" билан асосий таркибда учрашувни бошлаши кутилмоқда.
Аввалроқ, ПСЖ сафида Килиан Мбаппенинг жароҳат олгани борасида хабарлар чиққанди. У катта эҳтимол билан чемпионлар лигаси доирасидаги баҳсда қатнашмайди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ