Мераб Двалишвили: " Илия Топурия Ислом Махачевни нокаут қилиши аниқ"
- 17-феврал 2025, 13:27
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Ўта енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Мераб Двалишвили россиялик Ислом Махачев (27-1) ва ватандоши Илия Топурия (16-0) ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақида гапирди.
“Ислом яхши курашчи. Агар баҳс партирга кўчса, у катта эҳтимол билан ғалаба қозонади. Бироқ "стойка"да Илия Махачевни нокаут қилиши аниқ" - дея грузияликнинг сўзларини келтирди "Europol".
Эслаттиб ўтамиз, Илия Топурия сўнгги жангида америкалик Макс Холлоуэйни учинчи раундда нокаутга учратганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ