
Майк Тайсон ёки Леннокс Льюис? Лазизбек Мулложонов ўз танловини маълум қилди
- 1-июн 2024, 18:54
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
"Жанг" лойиҳасининг навбатдаги иштирокчиси боксимизнинг яна бир таниқли вакили Лазизбек Мулложонов бўлди. У хафтамиз қаҳрамонлари Леннокс Льюис ҳамда Майк Тайсон ўртасида ўз танловини маълум қилди.
- "Биринчи навбатда ҳар иккиси ўзи даврининг энг кучли боксчилари эканлигини айтиб ўтиш керак. Лекин иккисидан бирини танлаш керак бўлса, менга Майк Тайсоннинг услуби ёқади ва уни кучлироқ деб биламан. У ўзининг "панчер"лиги билан бокс мухлисларини ўзига қарата олган. Қолаверса, ҳозирги жисмоний ҳолати ҳам жуда зўр. Бу ёшда бундай ҳолатини сақлаб қолиш ҳам осон эмас. Хуллас, менинг танловим Майк Тайсон!", - деди Лазизбек.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ