
Матбуот анжумани оммавий муштлашув билан якунланди
- 7-июн 2024, 17:23
- Karim Xudayqulov
- 0
- MMA
Анахайм шаҳрида (Калифорния, АҚШ) ўтказилган ММА жангчилари Хорхе Масвидал(35-17) ва Нейт Диаз(21-13) иштирокидаги матбуот анжумани оммавий муштлашув билан якунланди.
Эслатиб ўтамиз, дастлаб, спортчилар 1 июнь куни жанг қилиши керак эди, бироқ май ойида баҳсни кейинга қолдириш қарор қилинди. Шу боис, энди улар 6 июль куни тўқнаш келади.
Маълумот ўрнида, Нейт Диаз ва Хорхе Масвидаль 2019 йил 3 ноябрь куни "UFC 244" турнирида тўқнаш келган ҳамда унда Масвидаль учинчи раундда нокаут эвазига ғалаба қозонди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ