Машарипов Испанияга учиб кетди
- 21-июл 2022, 13:02
- 0
- Футбол
Саудиянинг "Ал-Насср" клуби янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун Испанияда бўлиб ўтадиган йиғинга йўл олди.
Таътилни Ўзбекистонда ўтказган Жалолиддин Машарипов ҳам жамоа йиғинга қўшилиш учун тўғридан тўғри Испанияга учиб кетди. Риёдликлар йиғинида 30 нафар футболчи қатнашади.
Руди Гарсия жамоаси Испаниянинг "Лас Пальмас", "Сарагоса", "Малага" ва "Кадис" клублари билан ўртоқлик учрашувларини ўтказишади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ