SPORTS.UZ
  • LIVE - Ўйинлар
  • Мусобақалар
  • Футбол
  • Ўзбек спорти
  • Бокс
  • Шахмат
  • Минбар

ЎЙИНЛАР

19:00
Кызылкум
-
Бухара
КызылкумКызылкум
БухараБухара
19:00
19:00
Нефтчи
-
Пахтакор
НефтчиНефтчи
ПахтакорПахтакор
19:00
22:00
Самсунспор
-
Ризеспор
СамсунспорСамсунспор
РизеспорРизеспор
22:00
00:00
Болонья
-
Астон Вилла
БолоньяБолонья
Астон ВиллаАстон Вилла
00:00
00:00
Порту
-
Ноттингем Форест
ПортуПорту
Ноттингем ФорестНоттингем Форест
00:00
00:00
СК Фрайбург
-
Сельта де Вига
СК ФрайбургСК Фрайбург
Сельта де ВигаСельта де Вига
00:00
00:00
ФСВ Майнц 05
-
Страсбург
ФСВ Майнц 05ФСВ Майнц 05
СтрасбургСтрасбург
00:00
21:45
Райо Вальекано
-
АОК Афины
Райо ВальеканоРайо Вальекано
АОК АфиныАОК Афины
21:45
00:00
Фиорентина
-
Кристал Пэлас
ФиорентинаФиорентина
Кристал ПэласКристал Пэлас
00:00
00:00
АЗ
-
Шахтёр Донецк
АЗАЗ
Шахтёр ДонецкШахтёр Донецк
00:00
Барча ўйинлар

Мусобақалар

  • UEFA чемпионлар лигасиUEFA чемпионлар лигаси
  • ОФК Чемпионлар лигасиОФК Чемпионлар лигаси
  • ЎзбекистонЎзбекистон
  • АнглияАнглия
Тўлиқ жадвал

FIDE рейтинг

№ЎйинчиРейтинг
1GMCarlsen, Magnus2840
2GMNakamura, Hikaru2810
3GMCaruana, Fabiano2793
4GMAbdusattorov, Nodirbek2780
5GMKeymer, Vincent2762
6GMFirouzja, Alireza2759
7GMWei, Yi2754
8GMSo, Wesley2754
9GMGiri, Anish2753
10GMErigaisi Arjun2751
Тўлиқ жадвал
‌
‌
‌
‌
‌
‌
‌
‌
Минбар
ФутболShuhratbek Jo’rayev
Анвар Ғофуров: "Ҳозирги кунда ОКМК ўз ўрнида эмас"
  • Бугун, 00:30
ФутболShuhratbek Jo’rayev
Самвел Бабаян: "Андижонча шижоат етишмаяпти"
  • 8-апрел, 03:06
ФутболShuhratbek Jo’rayev
Тимур Кападзе: "Андижон" борини ташлашини билардик"
  • 8-апрел, 03:01
Барча блоглар

Ўқинг, қизиқ!

Ҳусанов рад этилмайдиган шартнома олади!Футбол
  • 8-апрел, 05:50
  • 0
Ҳусанов рад этилмайдиган шартнома олади!
Пенальти йўқ эди-эксперт ҳакамлар гуруҳи хулосасиФутбол
  • 8-апрел, 21:45
  • 1
Пенальти йўқ эди-эксперт ҳакамлар гуруҳи хулосаси
Лига "Андижон" — "Навбаҳор" ўйинидаги эпизодлар юзасидан ўз эътирозини билдирадиФутбол
  • 8-апрел, 14:48
  • 0
Лига "Андижон" — "Навбаҳор" ўйинидаги эпизодлар юзасидан ўз эътирозини билдиради
ЕЧЛнинг янги мавсумида Англиядан нечта жамоа иштирок этиши маълум бўлдиФутбол
  • 8-апрел, 04:21
  • 0
ЕЧЛнинг янги мавсумида Англиядан нечта жамоа иштирок этиши маълум бўлди
ЕЧЛ. Бугун бўлиб ўтадиган ўйинлар рўйхати билан танишингФутбол
  • 8-апрел, 04:47
  • 0
ЕЧЛ. Бугун бўлиб ўтадиган ўйинлар рўйхати билан танишинг

Лицензия

№1002

Таъсисчи

"RENDER SYSTEMS" MCHJ

Манзил

100047, Тошкент ш., Истиқбол кўчаси, 15

Электрон почта

info@sports.uz

Телефон

+998 71 233-78-98

Барча хизматлар лицензияланган, маҳсулотлар сертификатланган. Сайт материалларини ҳар қандай шаклда тарқатишда sports.uz га ҳавола мажбурий!

Сайт материалларини маъмурият билан келишмасдан нусхалаш тақиқланган! Сайт маъмурияти сайтда жойлаштирилган реклама эълонлари мазмуни учун жавобгар эмас.

  • Google Play
  • App Store
SPORTS.UZSPORTS.UZ
  • Қоидалар
  • Реклама
  • Сайт ҳақида
  • 18+
Март ойида кўриш шарт бўлган 5 учрашув!
  • #Навбаҳор
  • #ФК Нефтчи
  • #Пахтакор
  • #Андижон
  • #Бунёдкор

Март ойида кўриш шарт бўлган 5 учрашув!

  • 3-март, 13:09
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол

Ўзбекистонда янги футбол мавсуми старт олди. Феврал ойининг сўнгги кунларида бир қатор муросасиз баҳсларга гувоҳ бўлдик. Март ойида ҳам бизни бир қатор қизиқарли ўйинлар кутмоқда. ЎзПФЛ матбуот хизмати мухлислар кўриши керак бўлган 5 та ўйинни эслатиб ўтди. 

"Бунёдкор" — "Динамо":

Биринчи турда муҳим ғалабага эришган "Бунёдкор" жамоаси иккинчи турни ўз майдонида ўтказади. 6-март куни бўлиб ўтадиган ушбу баҳсда "қалдирғочлар"га дастлабки турда мағлубиятга учраган Самарқанднинг "Динамо" жамоаси рақиблик қилади.

Ушбу жамоалар ўртасидаги ўтган йилги тўқнашувлар ҳам жуда қизиқарли ўтган. "Бунёдкор" мезбонлиги остида ўтган баҳсда Вадим Абрамов бошчилигидаги "Динамо", Самарқандда ўтган баҳсда эса Илёс Зейтуллаев бошқарувидаги "қалдирғочлар" ғалаба қозонган эди. Кўрамиз, жамоаларнинг бу галги тўқнашувида қайси жамоа зафар қучар экан.

"Пахтакор" — "Навбаҳор":

Мавсумни жуда яхши бошлаган Тошкентнинг "Пахтакор" ва Наманганнинг "Навбаҳор" клублари Суперлиганинг 3-тури доирасида ўзаро тўқнаш келади. Учрашув 10 март куни "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. 

Айни вақтда ҳар икки жамоани ҳам истиқболли мутахассислар Тимур Кападзе ва Камолиддин Тожиев бошқармоқда. Улар ўзларининг қисқа фаолиятлари давомида катта муваффақиятларга эришишни уддалашди. Кападзе терма жамоани Жаҳон чемпионатига олиб чиққан бўлса, Тожиев "Пахтакор" билан Ўзбекистон кубогини қўлга киритди. Ушбу мутахассислар ва улар бошқарувидаги жамоалардан бу йилда ҳам кўпчилик ижобий натижалар кутмоқда. Бу ўйин эса жамоалар учун ҳам, мураббийлар учун ҳам жиддий синов бўлиши аниқ.

"Нефтчи" — "Андижон":

Суперлиганинг 3-тури доирасида мухлислар водий дербисига гувоҳ бўлишади. Мазкур баҳсда Самвел Бабаян бошчилигидаги "Андижон" клуби мусобақанинг амалдаги чемпиони Фарғонанинг "Нефтчи" клуби билан тўқнаш келади. Мазкур қарама-қаршилик ҳар доим кескин ва муросасиз руҳда ўтиб келган. Водий жамоалари ўртасидаги беллашув нафақат уч очко, балки принсипиал устунлик учун ҳам аҳамиятли ҳисобланади.

Ҳар икки жамоа учун мавсум омадли бошланди. "Андижон" ҳам, "Нефтчи" ҳам йирик ғалабага эришди. Шундай экан, жамоаларда кайфият юқори. 3-тур доирасидаги ушбу учрашув Суперлига мухлисларига ёрқин ва эсда қоларли футбол тақдим этиши шубҳасиз.

"Динамо" — "Насаф":

Мавсумни қийин ғалаба билан бошлаган "Насаф" клуби мусобақанинг учинчи тури доирасида Самарқандда "Динамо" меҳмони бўлади. 

Ушбу жамоалар ўртасида ўтган йили бўлиб ўтган ҳар икки баҳс футбол жамоатчилиги томонидан жуда катта қизиқишга сабаб бўлган эди. Айниқса, сўнгги турда бўлиб ўтган баҳс учинчи ўрин тақдирини ҳал этган ва ўз майдонида муҳим дурангни қўлга киритиган "Насаф" клуби якунда бронза медалларга эга чиққанди. Хўш, "Динамо" ушбу ҳолат учун ўз мухлислари қаршисида ғалаба қозониш орқали реванш оладими ёки "Насаф" мувафаққиятли сериясини давом эттирадими? Буни 11 март куни билиб оламиз.

"Нефтчи" — "Пахтакор":

Март ойининг безагига айланиши кутилаётган ўйин 15 март куни Андижон вилоятида жойлашган "Бобур арена" стадионида бўлиб ўтади. Шу куни Ўзбекистон Суперкубоги учун Суперлиганинг амалдаги чемпиони бўлган Фарғонанинг "Нефтчи" клуби мамлакат кубоги мусобақасининг 2025 йилги соҳиби Тошкентнинг "Пахтакор" клубига қарши ўйнайди. 

Бу йил жуда кўплаб мутахассислар томонидан бу икки жамоа Ўзбекистон Суперлигаси ғолиблиги учун асосий даъвогарлар қаторида эътироф этилмоқдалар. Шундай экан, мазкур баҳсда қозонилажак ғалаба жамоага нафақат Ўзбекистон Суперкубогини келтириши билан, балки Суперлигада ҳам ғолиблик руҳиятини бериш билан аҳамиятлидир.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ