Маркос Рохо: Сульшер мени аввалги даражамга қайтишимни хоҳлайди
- 26-май 2019, 17:00
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Манчестер Юнайтед" клуби ҳимоячиси Маркос Рохо “Олд Траффорд”даги фаолиятини давом эттирмоқчилигини билдирди.
“Мен “Манчестер Юнайтед”да қолишни хоҳлардим. Сульшер билан ҳам гаплашдим ва у ҳам мени таркибда олиб қолмоқчи. У мени худди аввалги даражамга қайтишимни хоҳлайди. Ҳозир оилам билан дам олишим учун вақтим бор, кейинроқ эса янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун Англияга йўл оламан”, - дейди аргентиналик футболчи.
Маълумот учун, 28 ёшли Рохо ўтган мавсум МЮ сафида бор йўғи 8та ўйинда майдонга тушди холос.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ