
Марко Ройс Германиянинг 2018 йилдаги энг яхши футболчиси сифатида мукофотланди
- 21-март 2019, 08:30
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Кеча бўлиб ўтган Германия ва Сербия терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан олдин Германия футбол иттифоқи "Боруссия" Дортмунд сардори Марко Ройсни мамлакатнинг 2018 йилдаги энг яхши футболчиси деб эълон қилди ва уни тақдирлади.
Сўровнома якунларига кўра Ройс 34% овоз тўплаган. Бу борада кучли учликдан "Бавария" ҳимоячиси Йозуа Киммих ва "Манчестер Сити" вингери Лерой Сане жой олди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ