Марказий ўйинда ғалаба қозонган "Атлетико" якка пешқадамга айланиб олди
- 23-декабр 2020, 01:36
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Испания Ла Лигаси 14-туридан ўрин олган "Реал Сосьедад" - "Атлетико" учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, Каррасконинг стандарт вазиятдан етказиб берган тўпини Марио Эрмосо дарвозага тўғрилаб юборди. Иккинчи гол 74-дақиқада Маркос Льоренто томонидан киритилди. Яна Каррасконинг узатмаси ва Льоренте кучли зарба билан ҳимобни ишончли кўринишга келтирди.
Меҳмонда муҳим ғалабани қўлга киритган "Атлетико" очколари сонини 32 тага етказди ва турнир жадвалида пешқадамлигини мустаҳкамлади. Энди Симеоне шогирдлари иккинчи ўриндаги "Реал"дан 3 очкога олдинда бормоқда. Ўз уйида рақибга имкониятни бой берган сан-себастьянликлар очколари 26 талигича қолди ва улар онлайн жадвалда 3-ўринни банд этиб турибди.
{online}3424183{/online}