
Марказий баҳсда ПСЖ "Марсель"дан устун келди (Видеошарҳ)
- 17-октябр 2022, 04:45
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Франция чемпионатининг 11-туридан ўрин олган ПСЖ ва "Марсель" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди. Турнинг марказий баҳсида Неймарнинг ягона голи парижликларга 3 очко олиб келди.
Биринчи бўлимнинг қўшиб берилган дақиқаларида Мбаппенинг пасидан сўнг бразилиялик футболчи дарвозани ишғол қилди.
Мазкур ғалабадан кейин ПСЖ очколар сонинини 29 тага етказиб, пешқадамлик қилмоқда. 4-ўриндаги "Марсель" ҳисобида 23 очко мавжуд.
Қуйида мазкур баҳс видеошарҳини томоша қилинг:
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ