
Мариано Диас Мадриддан кетишни истамади
- 4-сентябр 2019, 15:34
- 0
- Футбол
"Реал" ҳужумчиси Мариано Диас "Шальке" таклифини рад этди.
26 ёшли футболчи "Реал"да йилига 4 млн евро маош ишлаб топади. Гельзеркихен клуби ушбу маошни тўлаб бера оладиган таклифни берган ягона клуб бўлди.
Мариано Диас Мадридда бахтиёр. У клуб бош мураббийи Зинедин Зиданнинг режаларига кириш учун бор кучи билан ҳаракат қилмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, доминиканлик футболчи амалдаги мавсумда бирорта учрашувда майдонга тушмади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ