"Манчестер Юнайтед" Франция терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди
- 20-июл 2025, 00:27
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
"Foot Mercato" нашрининг хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти ПСЖ ҳужумчиси Рандаль Коло-Муанига жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Манкуниянлар француз футболчисини марказий ҳужумчи ("тўққизинчи рақам") позицияси учун асосий номзод сифатида кўрмоқда ва у бўйича аллақачон сўров юборган.
Унга нисбатан қизиқишни "Ньюкасл" ҳам намоён қилмоқда. Клуб ҳужумчи вакиллари билан алоқага чиққан. Cабаби — жамоа етакчи тўпурари Александр Исакка бошқа клублар, жумладан Саудия Арабистони жамоалари қизиқиш билдирмоқда.
Шунингдек, ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида Коло-Муани ижара асосида ўйнаган "Ювентус" ҳам уни тўлиқ сотиб олишдан умид узмаган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ