Магомед Анкалаев Чеченистон раҳбарига нима деди?
- 18-март 2025, 16:52
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Ярим оғир вазнда UFC чемпиони Магомед Анкалаев ўз жамоасига миннатдорчилик билдирди.
“Ўз клубим “Ахмат”дан ва барча раҳбариятдан бошиданоқ мен билан бўлгани учун миннатдорман. Шу йиллар давомида мени тинимсиз қўллаб-қувватлаган Рамзан Ахматович Қодировга алоҳида раҳмат. Мураббийларим, спарринг шерикларим, менежерларим ва тиббиёт ходимларимга ҳам ташаккур - меҳнатингиз беқиёс. Бу камар барчамизники!" - деб ёзди Анқалаев ижтимоий тармоқда.
Эслатиб ўтамиз, "UFC 313" турнирида Магомед очколар бўйича Алекс Перрейрани мағлуб этиб, 93 кг да чемпионга айланди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ