Мағлубиятсиз серия: "Арсенал"ни енгиб бўлмаяпти
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
«Арсенал» Лондон клуби Чемпионлар лигасининг умумий босқичида кетма-кет 15 ўйиндан бери мағлубиятга учрагани йўқ.
21 октябрь куни инглиз жамоаси учинчи тур доирасида мюнхенлик «Бавария» билан майдонга тушди ва беллашув 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланди. Жорий мавсумда «Арсенал» бугунга қадар «Наполи»ни 1:0, «Лилль»ни эса 3:0 ҳисобида мағлуб этган.
Ўтган мавсумда лондонликлар умумий босқичда саккизта ўйинда ғалаба қозонган бўлса, ундан олдинги мавсумда ушбу босқичнинг якуний қисмида тўртта ўйинни ютишга муваффақ бўлган эди.
Учинчи турдан сўнг «Арсенал» жами етти очко тўплади ва умумий жадвалда еттинчи поғонада бормоқда. Кейинги учрашувда, 4 ноябрь куни, Микель Артета бошқарувидаги жамоа сафарда Праганинг «Славия» жамоасига қарши майдонга тушади.