Любинко Друлович Австралияга учралган мағлубиятдан сўнг: Афсус...
- 25-январ 2020, 19:50
- Bekzod Isayev
- 20
- Футбол
Ҳозиргина 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида 3-ўрин учун ўйин бўлиб ўтди. Унда Австралия ва Ўзбекистон ўзаро баҳс олиб борди.
Ўйинда "кенгрулар" иккинчи тайм бошида киритилган гол эвазига ғалаба қозонишди ва Олимпиада йўлланмасига эга чиқишди.
Учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Любинко Друлович журналистлар саволларига жавоб берди.
- Ўйин борасида бирор нима дейиш қийин. Чунки бундай мағлубиятни кутмагандик. Ўйинда футболчилар ёмон ҳаракат қилишмади. Кутилмаганда қизил карточка учрашувга таъсир қилди. Менинг фикримча, бу вазиятда қизил карточка йўқ эди. Футболда шундай ҳолатлар учраб туради. Афсус.
Тўғрисини айтсам, шартномам шу ой охиригача мўлжалланганди. Аввал бошида бу борада келишиб олгандик.
Футболчилар билан фахрланаман. Улар бор маҳоратларини ишга солиб, ҳаракат қилишди. Аммо йўқ жойда хатолар эвазига мағлуб бўлдик. Футболчиларга раҳмат айтаман, улар жуда ҳам яхши ўйин кўрсатишди.
Натижадан ҳафамиз. Кутилмаганда кичик хатолар зараримизга ишлади. Ярим финал ва 3-ўрин учун баҳсда битта гол эвазига имкониятни бой бердик.
Энди футболчилар бу натижаларни эсидан чиқарган ҳолда бироз дам олиб, келажакдаги фаолиятига эътибор қаратишларини хоҳлардим.
Шундай нарсалар борки, баъзан мураббий ҳам ўйинни назоратга ололмай қолади. Масалан, кутилмаганда Ойбек Бозоров 5 дақиқа ичида қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Бундай ўйинларда сон жиҳатидан кам бўлган жамоага қийин бўлади. Шунинг учун имкониятни бой бердик.
Танқидлар? Бу нормал ҳолат. Буни тўғри қабул қилиш керак, ҳар қандай вазиятда ҳам танқид бўлади. Имкон даражасида ушбу ҳолатда бунга тўғри қарайман. Ҳар ҳолда 40 йилдан бери футбол ичидаман, - деди мураббий.