
Лукаку дубль қайд этган баҳсда "Челси" йирик ҳисобда ғалаба қозонди
- 11-сентябр 2021, 23:23
- Javokhir Azimov
- 1
- Футбол
Англия Прмеьер-лигаси 4-тури доирасидаги "Челси" ҳамда "Астон Вилла" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз якунига етди. Унда лондонликлар 3:0 ҳисобида зафар қучди.
Дастлаб, Лукаку 15-дақиқада йўллаган аниқ зарбаси билан ҳисобни очган бўлса, иккинчи таймда Ковачич ўз исмини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларнинг учинчисида Ромелу дублни расмийлаштирди.
Шундай қилиб, "аристократлар" очколари сонини 10 тага етказиб олди ва 2-ўринга кўтарилди. 4 очко жамғарган бирмингемликлар онлайн жадвалда 12-поғонани банд этган.
{game}3609961{/game}
{online}3609961{/online}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ