Лука Модрич А Серияда бешта кўрсаткич бўйича етакчи
- 29-сентябр 2025, 16:27
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
40 ёшли "Милан" ярим ҳимоячиси Лука Модрич Италия чемпионатида бир қатор статистик кўрсаткичларда пешқадам бўлиб турибди.
"Opta Sports"нинг маълумотларига кўра, хорватиялик футболчи қуйидаги бешта йўналишда етакчилик қилмоқда:
Аниқ узатмалар сони (300),
Рақиб ярим майдонидаги паслар (169),
Чизиқлар орасидан берилган узатмалар (46),
Тўпни қайтариб олиш ҳолатлари (31),
Рақиб пасини тўсган ҳолда қайтариб олиш (10).
Шунингдек, Модрич А Сериядаги беш учрашувда 1 та гол ва 1 та голли узатма қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, юлдуз футболчи жорий ёзда эркин агент сифатида "Милан"га ўтган эди. Ундан олдин 13 мавсумни "Реал Мадрид" сафида ўтказган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ