Лоран Блан Ла Лига клубида иш бошлаши мумкин
- 10-апрел 2019, 20:36
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Франциялик машҳур мутахассис Лоран Блан фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин.
Le Parisien нашри тарқатган хабарга кўра 53 ёшли мураббийга "Севилья"дан қизиқишлар пайдо бўла бошлади. Бироқ, андалусияликлар раҳбарияти Бланга расмий таклиф билан мурожаат қилишга шошилишмаяпти. Агар жамоа мавсум якунида Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритса, шундан сўнг улар Бланга таклиф юборишмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, “Севилья” айни дамда Ла Лига мусобақа жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ