Лондон клуби содиқ сардорини жамоадан кетказмоқчи
- 25-декабр 2024, 19:41
- Ali Ahmadxo’jayev
- 0
- Футбол
"Тоттенхэм" ҳужумчиси Сон Хён Мин шартномаси тугагач, Лондон клубини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда To The Lane and Back хабар бермоқда.
Манбага кўра, "Шпорлар" 2025 йилнинг ёзида, Соннинг шартномаси ниҳоясига етганда, 32 ёшли футболчи билан хайрлашишни ўйлашмоқда. Айни дамда, клуб раҳбарияти кореялик футболчи билан янги келишув тузиш уларнинг режаларидан ўрин олмаган.
Сон 2015 йилдан бери "Тоттенхэм" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 20 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Трансфермаркт мутахассислари Соннинг қийматини 38 миллион еврога баҳоламоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ