"Локомотив"га "қирол" келди!
- 5-январ 2023, 11:52
- 0
- Футбол
2023-йилги мавсум олдидан "Локомотив" таркибида гол уриш бўйича етакчи Марат Бикмаев Тошкент клубига қайтди.
"Локо" матбуот хизмати хабарига кўра, 2014-2018 ҳамда 2020-2021-йиллар давомида "темирйўлчилар" таркибида ҳаракат қилган Марат яна ўзининг жонажон жамоаси таркибида ўйнайди.
Маълумот учун, Бикмаев "Локомотив" таркибидаги 7 мавсумлик фаолияти давомида 189 ўйинда майдонга тушиб, 89 гол киритган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ