
"Ливерпуль" ўз майдонида осон ғалабани қўлга киритди
- 18-сентябр 2021, 20:53
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
АПЛ 5-туридан ўрин олган "Ливерпуль" - "Кристал Пэлас" баҳси якунига етди. Қизиқарли ўтган ўйинда майдон эгалари 3:0 ҳисобида рақибдан устун келди.
Учрашувнинг 43-дақиқасида Мане ҳисобни очди. 78-дақиқада Муҳаммад Салаҳ орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. Ўйиннинг асосий вақти тугашига бир дақиқа қолганида Кейта гол уриб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди.
Мазкур ғалабадан сўнг "қизиллар" очколарини 13 тага етказиб, онлайн турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олди.
{game}3609972{/game}
{online}3609972{/online}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ