
Лионель Месси терма жамоадаги хет-триклар сони бўйича Роалдуни ортда қолдирди
- 16-октябр 2024, 09:28
- 0
- Футбол
Лионель Месси миллий терма жамоадаги хет-триклар сони бўйича Криштиану Роналдуни ортда қолдирди.
37 ёшли аргентиналик футболчи ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Боливия қарши учрашувда рақиб дарвозасини уч бор ишғол қилди. Форвард терма жамоа либосида кечаги баҳс билан қўшиб ҳисоблаганда, жами 11та ўйинда 3 тадан гол киритишга эришган.
39 ёшли Криштиану Роналдуда эса, бу борада 10та ўйинда киритилган 3 тадан гол мавжуд.
Шундай қилиб, аргентиналик юлдуз яна бир мавжуд кўрсаткич бўйича ўз рақобатчисини ортда қолдирди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ