
Легионерларимиз. "Селангор" "Келантон"ни мағлуб этди, Умарбек Эшмуродов бир тайм ўйнади
- 10-август 2024, 17:23
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Малайзия чемпионати 8-туридан ўрин олган "Селангор" - "Келантон" баҳси бўлиб ўтди ва унда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Голлар Ронни Фернандес томонидан киритилди. Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Умарбек Эшмуродов учрашувни асосий таркибда бошлади ва 45-дақиқада захирага олинди. Бундан ташқари, 37-дақиқада сариқ карточка ҳам олди.
Шу тариқа, "қизил девлар" ўз очколари сонини 16 тага етказиб олди ва турнир жадвалида иккинчи поғонада кетмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ