
Легионерларимиз. Эрон чемпиони "Истиқлол" мағлубиятга учради. Азиз Амонов эса...
- 12-август 2022, 23:05
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Эрон Премьер-лигаси 1-тури доирасидаги "Истиқлол" - "Сепаҳон" учрашуви бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Истиқлол" вакили ҳамюртимиз Азиз Амонов баҳсни захира ўриндиғида кузатди. Унга илк турда асосий таркибда жой топилмади.
Навбатдаги турда Амонов жамоаси "Малаван" клубига қарши баҳс олиб боради. Ушбу ўйин 18 август куни 20:00 да бошланади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ