Легионерларимиз. Бугун Азиз Ғаниев жамоаси ўйнайди
- 23-сентябр 2021, 10:38
- 2
- Футбол
Бугун Бирлашган Араб Амирликлари чемпионатининг 5-тур ўйинлари бошланади.
Легионеримиз Азизжон Ғаниев ҳаракат қилаёдган "Шабаб Ал-Аҳли" мазкур турда "Ал-Ваҳда" меҳмони бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан 22:00да стар олади.
Эслатиб ўтамиз, Азизжон узоқ танаффусдан сўнг жароҳатидан тикланиб ўтган турда "Шаржа"га қарши баҳсда майдонга қайтганди. "Шабаб Ал-Аҳли" айни дамда турнир жадвалида 10 очко билан кучли учликни якунлаб турибди. 6 очко тўплаган "Ал-Ваҳда" эса 6-ўринда жойлашган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ