
Легионеримизнинг голи жамоасини кейинги босқичга олиб чиқди
- 7-ноябр 2020, 23:35
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
Малайзияда фаолият олиб бораётган легионеримиз Санжар Шоаҳмедов яна ўзини кўрсатишда давом этяпти.
У мамлакат Кубогида жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди. Яъни, Малайзия Кубоги 1/8 финал доирасида “Теренгану” клуби “Петалинг Жая Сити” билан куч синашди.
Учрашувнинг 37-дақиқасида Санжар Шоаҳмедов томонидан киритилган ягона гол “Теренгану”ни кейинги босқичга олиб чиқди. Ҳамюртимиз ушбу баҳсда тўлиқ иштирок этди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ