Легионеримиз Россияда гол урди
- 6-март 2021, 18:48
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Россия Миллий футбол лигасида 28-тур учрашувлари давом эттирилмоқда. Айни пайтда “Нефтехимик” ўз майдонида “Динамо-Брянск” футболчиларини қабул қилмоқда.
“Нефтехимик” шарафини ҳимоя қилаётган легионеримиз Вагиз Галиулин учрашувда бурилиш ясаган гол муаллифи бўлди.
Учрашувнинг 4-дақиқасида меҳмонлар вакили Максим Данилин ҳисобни очган бўлса, орадан икки дақиқа ўтиб, ўзбекистонлик футболчи вазиятни тенглаштирди. 20-дақиқада “Нефтехимик” ҳужумчиси Мераби Урудия мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Вагиз Галиулин жорий мавсумдаги тўртинчи голига муаллифлик қилганини алоҳида таъкидлаш лозим.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ