
"Лацио" ўз етакчисини қанчага сотмоқчи?
- 20-март 2020, 17:49
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Римнинг "Лацио" клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савичнинг нархини маълум қилди.
Tuttomercatoweb нашри тарқатган хабарга кўра А Серия клуби 25 ёшли футболчисини 120 миллион еврога баҳоламоқда. Агар “Лацио” бу мавсум чемпионликни қўлга киритса, унинг нархи янада ошиб кетиши мумкин.
Таъкидлаш керакки, Милинкович-Савич учун "Реал", "Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ клублари жиддий кураш олиб боришмоқда.
У жорий мавсум “Лацио” сафида 31 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол ҳамда 7 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ