Ла Лигада қўшҳокимлик: "Атлетико" автогол эвазига "Валенсия"ни мағлуб этиб, чемпионат карвонбошисига етиб олди
- 28-ноябр 2020, 22:09
- 0
- Футбол
Испания чемпионати 11-тури марказий учрашувида "Атлетико" "Валенсия" билан баҳс олиб борди ва қийинчилик билан ғалаба қозонди.
Учрашув мадридликларнинг устунлигида ўтди. Иккинчи таймнинг 79-дақиқасида Антонио Латорре қанотдан узатилган узатмадан сўнг, тўпни ўз дарвозасига тўғрилаб қўйди. Ушбу гол ўйин тақдирини ҳал қилди.
Шу тариқа 9 ўйинда 23 очко тўплаган "матрасчилар" турнир жадвали етакчиси "Реал Сосьедад"га етиб олди. "Кўршапалаклар" эса 11 ўйинда 12 очко билан 10-поғонада қолди.
Ушбу учрашув сайтимиз орқали матнли трансляция қилинди.
{game}3424145{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ