
Ла Лига. Левандовскининг дубли "Барселона"га йирик ғалаба тақдим этди
- 29-август 2022, 00:28
- Makhmudov Jamshidbek
- 0
- Футбол
Испания Ла Лигаси 3-тури доирасидаги "Барселона" - "Вальядолид" баҳси якунига етди. Қизиқарли ва голларга бой ўтган учрашувда майдон эгалари йирик ҳисобда ғалаба қозонди - 4:0.
Каталонияликларнинг польшалик ҳужумчиси Роберт Левандовски дубль муаллифига айланган бўлса, Педри ва Серхи Роберто бир мартадан ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Шу тариқа, Хави шогирдлари 3-турдан кейин 7 очко билан турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда, "Вальядолид" эса 1 очко билан аутсайдерлар қаторидан жой олган.
{game}3917948{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ