Ла Лига. Дарвозабонларнинг бенефисига айланган баҳсда "Барселона" ғалабани илиб кетди

Ла Лига. Дарвозабонларнинг бенефисига айланган баҳсда "Барселона" ғалабани илиб кетди

Испания Ла Лигасининг навбатдаги турида Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги "Барселона" сафарда "Эспаньол" билан куч синашиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди ва пешқадамликни мустаҳкамлаб олди. 
 
Дарвозабонлар ажойиб ҳаракат қилган тўқнашувда "кўк-анорранглилар" сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди. Учрашувнинг 85-дақиқасида Дани Ольмо супер гол уриб, ҳисобни очди. 90-дақиқада эса Левандовски ўйинга нуқта қўйган ҳолда, жамоасига навбатдаги муҳим 3 очкони тақдим этди. 
 
Маълумот ўрнида, "Барса" онлайн турнир жадвалида "Реал Мадрид"дан 7 очко олдинда. "Қаймоқранглилар" бу турдаги ўз учрашувини бугун "Реал Бетис"га қарши ўтказади.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ