Ла Лига. "Барселона" сафарда "Сельта"ни мағлуб этди ва "Реал" билан очколар фарқини қисқартирди
- 10-ноябр 2025, 03:01
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Ла Лиганинг 12-туридан ўрин олган баҳсда "Сельта" ўз майдонида "Барселона"га 4:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Учрашувнинг 10-дақиқасидаёқ Роберт Левандовски ҳисобни очди. Орадан бир дақиқа ўтиб, Серхио Каррейра ҳисобни тенглаштирди. 37-дақиқада Рэшфорднинг узатмасидан сўнг Левандовски дублни расмийлаштирди. Аммо 43-дақиқада Иглесиас узоқ масофадан аниқ зарба бериб, ҳисобни 2:2 кўринишига келтирди.
Ҳакам томонидан биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Ламин Ямал "Барселона"ни яна олдинга олиб чиқди. Полшалик ҳужумчи 73-дақиқада учинчи голини уриб, хет-трикни қайд этди.
Шу тариқа, Ҳанси Флик шогирдларининг очколари 28 тага етди. Каталонияликлар пешқадам "Реал Мадрид"дан 3 очко кам тўплаган ҳолда 2-ўринда бормоқда.
Ла Лига
vs
FC Barcelona won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ