
Ла Лига. "Барса" хавфли зонада бораётган "Вальядолид"га мағлуб бўлди
- 24-май 2023, 02:59
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
Ла Лиганинг 36-турида "Вальядолид" - "Барселона" учрашуви бўлиб ўтди. Унда мезбонлар 3:1 ҳисобида зафар қучди.
Дастлаб, 2-дақиқада Кристенсен ўз дарвозасини ишғол қилган бўлса, 22-дақиқада Ларин пенальтдан унумли фойдаланди. Плата 73-дақиқада орадаги фарқни 3 тага оширди ва орадан кўп ўтмай Левандовски ҳисобни қисқартирди.
Шу тариқа, "Барса" турнир жадвалидаги очколари сони 85 талигича қолди. "Вальядолид" эса 38 очко билан хавфли зонадан чиқиб олди.
{game}3918295{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ