
Кроос: "Муаммо германиялик футболчиларнинг жисмоний ҳолатида эмас..."
- 3-декабр 2022, 16:34
- Makhmudov Jamshidbek
- 0
- Футбол
Германия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос жамоанинг жаҳон чемпионатини тарк этиши ҳақида фикр билдирди.
Хабарингиз бор, немислар турнирдаги юришини гуруҳ босқичида тўхтатди. Япония, Испания ва Коста-Рика билан бир квартетдан жой олган Флик шогирдлари сўнгги тур натижаларига кўра учинчи ўринни эгаллашди.
"Германиянинг Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида кетма-кет иккинчи марта қолиб кетиши аламли ҳол. Менимча, муаммо футболчиларнинг жисмоний ҳолатида эмас, автоматизм ва барқарорликнинг йўқлигидан келиб чиқди", — дейди Кроос Magenta TV телеканалига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, мавсум якунида Кроос "Реал" билан шартномасини якунлайди. Аввалроқ футболчи Евро-2020дан кейин халқаро фаолиятини якунлаганини маълум қилган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ