
"Конья-2021". Яна бир спортчимиз 3 та медаль қўлга киритди
- 14-август 2022, 18:40
- Javokhir Azimov
- 0
- Оғир атлетика
Оғир атлетикачимиз Суннатилла Ўсаров Ислом бирдамлиги ўйинларида иштирокини якунлади.
-96 кг вазн тоифасида иштирок этган Ўсаров силтаб кўтаришда 190 кг билан бронза ва икки кураш якунида 354 кг билан кумуш медалга сазовор бўлди. Ҳамюртимизнинг умумий натижаси 354 (164+190) кгни ташкил этди.
Бунгача у даст кўтаришда ҳам бронза медалини нақд қилган эди.
Аввалроқ, Сарварбек Зафаржонов ҳам 3 та медаль билан тақдирланганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ