
Конья-2021. Таэквондочиларимиз ҳам "медаль беришни" бошлади
- 9-август 2022, 16:28
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Олимпизм
Коньяда давом этаётган V Ислом бирдамлиги ўйинларининг таэквондо мусобақасида ҳам вакилларимизнинг иштироки бошланди.
Ушбу спорт турида делегациямиз ҳисобига дастлабки медални аёллар ўртасида -53 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Чарос Қаюмова тақдим этди. У бронза медалига сазовор бўлди.
Эслатиб ўтамиз, бугун V Ислом бирдамлиги ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Ушбу маросим Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ