
Конте "Интер"даги собиқ шогирдини "Тоттенхэм"га чорламоқда
- 22-феврал 2022, 10:05
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Тоттенхэм" клуби "Интер"нинг марказий ҳимоячиси Стефан де Врейга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Inter Live нашри хабар тарқатмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, "шпорлар" ёзги трансфер ойнасида нидерландиялик футболчини сотиб олишга тайёр. Айниш керакки, де Врейни Англия пойтахтида "Интер"даги собиқ устози Антонио Конте кутмоқда.
Нидерландиялик футболчининг "нерадзуррилар" билан амалдаги шартномаси келаси мавсум охиригача имзоланган. У жорий мавсум барча турнирларда 27 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ