
Конференциялар лигасида финалчилар аниқланди
- 19-май 2023, 02:45
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
Конференциялар лигасининг ярим финал ўйинлари ўтказилди. Унга кўра, "Вест Хэм" сафарда "АЗ"ни мағлуб қилган бўлса, "Фиорентина" "Базель" устидан зафар қучди.
"Аз" - "Вест Хэм" баҳсидаги ягона голни қўшиб берилган дақиқаларда Форнальс урди. Биринчи ўйинда "болғачилар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Умимий ҳисоб 3:1 кўринишига келди.
{game}4140724{/game}
"Базель" - "Фиорентина" учрашуви эса 120 дақиқада давом этди. Дастаб Гонсалес ҳисобни очди. Иккинчи бўлим бошида Адмуни имкониятларни тенглаштирган бўлса, Гонсалес дубль қилди. 129-дақиқада Барак ғалаба голини уриб кетди. "Фиорентина" "Базель"ни умумий 4:3 ҳисобида мағлуб қилди.
{game}4140723{/game}
Шу тариқа, "Вест Хэм" ва "Фиорентина" Конференциялар лигаси финалида ўзаро тўқнаш келади. Мазкур учрашув 8-июнь куни бўлиб ўтади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ