КЎЖЧ. Минимал ҳисобдаги ғалаба ҳам "Атлетико"ни кейинги босқичга олиб чиқмади

КЎЖЧ. Минимал ҳисобдаги ғалаба ҳам "Атлетико"ни кейинги босқичга олиб чиқмади

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг сўнгги турида Диего Симеоне бошчилигидаги "Атлетико Мадрид" "Ботафого" билан куч синашиб, минимал 1:0 ҳисобида муваффақиятга эришди. 
 
Беллашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Шунингдек, иккинчи бўлим ҳам мухлислар гол кўрмаётган эди. Бироқ, 87-дақиқадада Антуан Гризманн ўз ҳисобига гол ёздириб қўйиб, жамоасига 3 очко келтирди. Шундай бўлса ҳам бу муҳим ғалаба "матрасчилар"нинг гуруҳдан чиқишига етарли бўлмай, ўз юришини шу босқичнинг ўзидаёқ якунлади.

SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ