
Кладио Браво икки собиқ клубини ўзаро таққослади
- 25-август 2024, 15:24
- 0
- Футбол
Чили миллий терма жамоаси ва "Реал Бетис" клуби футболчиси Клаудио Браво икки собиқ клуби - "Манчестер Сити" ва "Барселона"ни ўзаро таққослади:
"Барселона" менимча шунчаки кичик бир клуб. "Манчестер Сити" эса улкан бир лойиҳа. "Шахарликлар"нинг ички ресурслари даражаси чексиз. Оддийгина ечиниш-кийиниш хонасидаги шароитлар, малакали шифокорлар ва ўз ишининг энг яхши мутахассислари- буларнинг бари айнан "Манчестер Сити"да жам бўлган. "Афсуски, "Барселона" ҳақида ундай дея олмайман", -деб фикрларини якунлади чилилик посбон.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ