КЛ саралаши. Шомуродов ассист қилган учрашувда "Истанбул Башакшеҳир" дуранг ўйнади
- 13-август 2025, 22:46
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Конференциялар лигаси плей-офф босқичига саралашидан ўрин олган "Истанбул Башакшехир" - "Викинг" ўртасидаги беллашувда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.
Дастлаб учрашувнинг 34-дақиқасида Туркия клуби ҳимоячиси Онур Булут ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Орадан 6 дақиқа ўтиб эса ҳамюртимизнинг узатмасидан сўнг Зельке ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Истанбулликларни ушбу дуранг ҳам кейинги босқичга олиб чиқди. Сабаби, жамоа илк тўқнашувда 1:3 ҳисобида ғалаба қозониб, уйга қайтган эди.
Маълумот ўрнида, 83-дақиқада терма жамоамиз сардори ҳисобланган Элдор Шомуродов ўрнига захирадан Юсуф Сари ўйинга қўшилди.
Лига конференций УЕФА
vs
Game ended in draw.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ