
Килиан Мбаппе - Пеленинг янги версияси
- 17-декабр 2022, 11:11
- Makhmudov Jamshidbek
- 0
- Футбол
Марокаш терма жамоаси бош мураббийи Волид Реграги эртанги Аргентина ва Франция терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ финал баҳси ҳақида гапирди.
"Килиан Мбаппе - Пеленинг янги версияси. Унга омад тилайман. Ўйлайманки, финалдаги имкониятлар 50/50. Ҳеч қайси бир жамоага мутлақ устунлик бериб бўлмайди. Бу тенг курашларга бой финал бўлади.
Аргентина ўз футболчиларининг қобилиятига ишонади, бундан ташқари улар сафида Лионель Мессидек кучли қурол бор, у дунёнинг энг яхши футболчиси ҳисобланади.
Францияга келсак, Дешам жамоаси яхши ҳимояланади, улар тўпсиз ўйнашни биладилар ва таркибида жуда тезкор ўйинчилар мавжуд", - деди Реграги El Diario нашрига.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ