
Кейн келажаги ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди
- 25-январ 2023, 19:05
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
"Тоттенхем" ҳужумчиси Харри Кейн келажаги ҳақида гапирди. Аввалроқ, англиялик футболчининг "Манчестер Юнайтед" ва "Бавария"га ўтиши ҳақида хабарлар чиққанди.
- Янги жамоага ўтишингиз ҳақида нима дея оласиз?
- Ростини айтсам, кўп муҳокамалар бўлмади. Бор эътиборимни жорий мавсумга қаратганман ва жамоам учун бор кучимни сарфлаяпман. Келажагим ҳақидаги миш-мишлар давом этишини биламан, - деди Кейн журналистларга.
29 ёшли футболчининг "шпорлар" билан амалдаги шартномаси 2023/2024 йилги мавсум охиригача амал қилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ