Кейн Чемпионлар Лигасининг янги мавсуми олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди
- 15-сентябр 2025, 11:13
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
"Бавария" ҳужумчиси Харри Кейн Чемпионлар Лигаси умумий босқичи бошланиши олдидан интервью берди.
Биринчи турда мюнхенликлар ўз майдонида Лондоннинг "Челси" жамоасини қабул қилади. Ўйин 17 сентябрь куни бўлиб ўтади.
- Энг кучли саккизликка кириш муҳим. Қўшимча иккита плей-офф ўйини вазиятни анча мураккаблаштириши мумкин - ўтган мавсумда бу бизнинг энг тизиқ давримиз эди. Умумий босқичда беш ёки олти ўйинда ғалаба қозониш, бир неча марта дуранг ўйнаш керак. Турнирни яхши бошлаш жуда муҳим, - деди ҳужумчи.
Чемпионлар лигасининг ўтган мавсумида "Бавария" чорак финалга қадар етиб борган, бироқ Миланнинг "Интер" жамоасига мағлуб бўлганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ