Кейн Чемпионлар лигаси тўпурарларига етиб олди

Кейн Чемпионлар лигаси тўпурарларига етиб олди

«Бавария» ва «Арсенал» ўртасидаги Чемпионлар лигаси умумий босқичининг учинчи тур учрашувидан кейин мюнхенликлар ҳужумчиси Ҳарри Кейн тўпурарлар пойгасига қўшилди. 

 Иккинчи бўлимда англияли форвард пенальтидан аниқ зарба йўллаб, жамоасини  2:1 ҳисобида олдинга олиб чиқди. Бироқ германияликлар бу натижани ушлаб қола олмади ва ўйин дуранг билан тугади - 2:2.

Шу тариқа Ҳарри Кейн жорий мавсум Чемпионлар лигасидаги голлари сонини тўрттага етказди. У тўпурарлар пойгасида Сера Гирасси («Боруссия»), Эрмедин Демирович («Штутгарт»), Эрлинг Холанд («Манчестер Сити») ва Николо Тресольди («Брюгге») натижасини такрорлади.Ушбу футболчиларнинг барчаси мусобақада ҳозирча тўрттадан гол урган.

 

SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ