Кавани Европага сиғмай қолди
- 6-ноябр 2021, 14:20
- Zohir Toshxo’jayev
- 1
- Футбол
“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо қишки трансферлар вақтида жамоасига Эдинсон Каванини олиб келишни истаётган эди.
“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётгани учун Англияни тарк этиши кутилмоқда.
Уругвайлик футболчига Бразилия чемпионатида “Палмейрас” харидор бўлмоқда ва бу клуб хўжайинлари Каванини асосий таркибда мунтазам ўйнатишга тайёр.
Бразилиялик қишки трансферлар вақтида Кавани билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришиб, уни ёзда – тўпурарнинг манчестерликлар билан келишуви якунланиб, эркин агентга айланганида ўз сафига қўшмоқчи.
Кавани жорий мавсумда жами саккизта учрашувда қатнашиб, битта гол уришга муваффақ бўлди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ