Карпин собиқ шогирди Шомуродовнинг "Ювентус"га ўтиши борасидаги хабарларга муносабат билдирди
- 8-январ 2021, 17:16
- Bekzod Isayev
- 0
- Футбол
Россиянинг "Ростов" клуби бош мураббийи Валерий Карпин собиқ шогирди "Женоа" ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг "Ювентус"га ўтиши мумкинлиги борасидаги хабарларга муносабатини билдирди. Бу ҳақда "Спорт-экспресс" нашри хабар берди.
- Агар бу ҳақиқатдан ҳам шундай бўлса, нега ўтмаслиги керак? Бўридан қўрққан – ўрмонда юрмайди, - деди Карпин.
Аввалроқ, Италиянинг "Tuttosport" нашри "Ювентус" Альваро Моратанинг ўрнига қишки трансферлар ойнасида Элдор Шомуродовни ўз сафига қўшиб олиши мумкинлигини ёзганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ